Россия полицияси Москва марказида ўзига ўт қўйишга уринган Конго Республикаси фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Староконюшенний тор кўчасида номаълум фуқаро қўлида бензин канистри билан турганлиги ҳақида хабар келиб тушди», — дейди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили. Унинг аниқлик киритишича, Таганрогда вақтинча яшовчи Конго Республикаси фуқароси вақтинчалик бошпана олиш учун ҳужжат топширган ва рад этилган тақдирда ўзига ўт қўйишга тайёр бўлган.
Фуқаро вазиятни ойдинлаштириш мақсадида қўлга олинган. Шундан кейин у пойтахтдаги 3-сонли руҳий шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)