Тожикистонда 16 ноябрь Президент куни сифатида нишонланадиган бўлди. 15 апрель, жума куни «Байрам кунлари ҳақида»ги қонунга тузатишлар киритган мамлакат парламентининг қуйи палатаси шундай қарор қабул қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«1994 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида давлат раҳбари этиб сайланган Эмомали Раҳмон 16 ноябрда қасамёд қабул қилди. Мазкур тарихий санага эҳтиром рамзи тарзида мамлакатда ҳар йили 16 ноябрь Тожикистон президенти куни сифатида нишонланади», — дея маълум қилган қуйи палата раиси Шукуржон Зуҳуров.
Тожикистонда 79 байрам куни бўлиб, улардан 10 куни дам олиш куни ҳисобланади. Президент куни иш куни саналади.
Изоҳ (0)