АҚШ президентлигига номзодини Демократик партиядан илгари сураётган Вермонт штатидан сенатор Бёрни Сандерс Time журнали муштарийлари фикрига кўра, дунёнинг 100 нафар энг таъсири кучли кишилари рейтингида етакчилик қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Сандерс овозларнинг 3,3 фоизини тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Унинг сайловолди пойгасидаги асосий рақиби, АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 1 фоиз овоз йиғди.
Рўйхатда иккинчи ўринни Жанубий Кореянинг Big Bang гуруҳи (2,9%), учинчи ўринни Бирма ва Мьянма сиёсий арбоби, тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Аун Сан Су Чжи (2,2%) эгаллади.
Юқори бешталикка, шунингдек, АҚШ президенти Барак Обама (2%) ҳамда покистонлик ҳуқуқ муҳофазачиси ва тинчлик бўйича Нобель совриндори Малала Юсуфзай (1,9%) кирди.
Изоҳ (0)