Индонезия соҳиллари яқинида 15 апрель, жума куни 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» АҚШ геология хизматига таяниб.
Ер ости силкинишлари эпицентри Индонезиянинг Шимолий Малуку провинциясидаги Тобело шаҳридан 112 км шимоли-ғарбда, офат ўчоғи эса 88,8 км чуқурликда жойлашди.
Сейсмик фаоллик натижасида кузатилган вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида хабар берилмаяпти.
Изоҳ (0)