Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 50 минг долларга тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг финал босқичига чиқа олмади.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, ярим финалда Ўзбекистон вакили япониялик Майо Хибига қарши кортга чиқди. Бир соат 27 дақиқа давом этган беллашувда 6:3, 6:0 ҳисоби қайд этилиб, япониялик теннисчининг фойдасига ҳал бўлди.
Қиёс учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 210, Майо Хиби эса 184-ўринни эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи хитойлик Лин Чжуни 6:3, 6:4, иккинчи даврада Жинг-Жинг Луни 6:1, 6:3, чорак финалда эса Чанг Люни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)