Napster тармоғи асосчиларидан бири ва Facebook’нинг собиқ президенти Шон Паркер ўзининг The Parker Foundation фонди орқали саратон иммунотерапияси соҳасидаги тадқиқотлар учун 250 миллион доллар ажратди. Мазкур услуб инсон организми иммун тизимидан ўсимтага қарши курашда фойдаланишга имкон беради, дея хабар беради «РБК».
Маблағ АҚШдаги саратон касалликларини ўрганиш билан шуғулланувчи олтита етакчи марказ фаолиятида иштирок этадиган илмий институтни молиялаштириш учун ажратилди. Институт Parker Institute for Cancer Immunotherapy дея ном олади ва Сан-Францискодаги Калифорния университетида жойлашади.
2004—2005 йилларда Facebook’ни бошқарган Шон Паркернинг давлати Forbes томонидан 2,4 миллиард долларга баҳоланган. У 2015 йил июнида The Parker Foundation хайрия фондига асос солган ва унинг ҳисоб рақамига 600 миллион доллар ўтказиб берганди.
Изоҳ (0)