14 қаватли уй томидан ўзини ташлаган краснодарлик (Россия) 15 ёшли ўсмир сон суяклари синиб, ёпиқ бош суяги-мия шикастланиши олган бўлса-да, омон қолди. Шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли эканлигини билдирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Прокуратура томонидан ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишга ҳаракати юзасидан текширув олиб борилмоқда. У 11 апрель куни уйининг томидан ўзини пастга отган, лекин симларга илиниб, уй яқинидаги машина устига тушган», — деб маълум қилган Россия Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкасидаги бошқармаси.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир ота-онаси билан жанжалдан сўнг жонига қасд қилган. У ҳодисадан бир кун аввал уйига маст ҳолда келган, бу эса ота-онанинг норозилигига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)