72 ёшли америкалик аёл Аризона штатидаги саҳрода қолиб кетиб, тўққиз кун мобайнида фақат сув ичиб, ўсимликлар билан озиқланишига тўғри келди. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.
Штат жамоат хавфсизлиги департаментида маълум қилишларича, хилват йўлда Энн Рожерснинг автомобилида бензин тугаган. Аёлнинг телефонидаги алоқа ҳам йўқолган ва у кимсасиз манзилда тўққиз кун қолиб кетган. 3 апрелда полициячилар автомобилга дуч келган, бироқ унинг ичида ҳеч ким йўқ эди. Бир неча кундан сўнг саҳрода таёқлар ёрдамида туширилган ва ёрдам сўралган ёзув аниқланган. 9 апрель куни эса қутқарувчилар амал-тақал ўрнатилган бошпанани топди, кўп ўтмай Рожерснинг ўзини ҳам учратди.
Кекса аёл касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг ҳолатидан хавотирланишга сабаб йўқлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)