Россиянинг Ми-28Н вертолёти Сурияда учувчилар йўл қўйган хато туфайли ҳалокатга учраган. Бу ҳақда Россия ҳарбий-космик қўшинларидаги манба маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
«Комиссиянинг дастлабки хулосаларига кўра, Ми-28Н ҳалокатига инсон омили сабаб бўлган. Вертолёт Сурия ҳукумат қўшинлари назоратидаги ҳудудга тушган. Қулаш чоғида ҳаво кемасининг жанговар анжомлари портламаган. Вертолёт корпусида ёриқлар аниқланмаган, бу эса унинг ердан туриб ўққа тутилмаганини билдиради», — деб таъкидланади хабарномада.
Ҳалокат жойида Ми-28Н «қора қути»лари топилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳаво кемасини бошқарган учувчиларнинг исми-шарифи маълум қилинганди.
Изоҳ (0)