Покистоннинг Панжоб вилоятида 13 апрель, чоршанба куни экстремистлар билан тўқнашувларда камида олти полициячи ҳалок бўлди. Ражанпур округидаги отишма чоғида жангарилар 15 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2 апрелдан бери Панжобда экстремистларга қарши операция ўтказилмоқда. Унга терроризмга қарши бўлимнинг 1600 нафар ходими, ҳарбийлар ва полициячилар сафарбар этилган.
Изоҳ (0)