Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Бухоро шаҳрида старт олган, мукофот жамғармаси 25 минг долларга тенг ITF туркумидаги Bukhara International теннис турнирини ғалаба билан бошлади.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, дастлабки даврада болгариялик Васко Младеновга қарши кортга чиққан ўзбекистонлик 17 ёшли теннисчи 4:6, 6:1, 7:6 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида Ҳумоюн Султонов россиялик Денис Мацукевич ҳамда грузиялик Александр Метревели учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Қайд этиш жоиз, Bukhara International теннис турнирида ўзбекистонлик теннисчилардан Жўрабек Каримов, Темур Исмоилов, Павел Цой, Шониғмат Шофайзиев ҳамда Азизбек Луқмонов ўз иштирокини бугун, 12 апрель куни бошлайди.
Изоҳ (0)