2015 йилда маҳаллалар томонидан кам таъминланган оилаларга 3,5 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг уй-жойини таъмирлаш бўйича ҳам салмоқли маблағ ажратилди. 398 нафар ногирон ва чин етимларнинг 525,8 миллион сўм ўқув-контракт пули тўлаб берилди.
Байрамларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга совға-салом берилмоқда. Кам таъминланган оила фарзандларининг соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олиши ташкил этилмоқда.
Меҳрибонлик, «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги фуқаролар ва тарбияланувчилар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ва ногиронлар кийим-кечак билан таъминланмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўн мингга яқин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)