Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан бошқа ҳудудларида 12 апрель, сешанба куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
12 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -2 даражагача совиши мумкин. Фарғона водийси ва мамлакат марказидаги вилоятларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси +8 даражагача, қолган ҳудудларда +10 даражагача илиқ бўлади.
Хабар беришларича, 12 апрелда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши мумкин.
12 апрель куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +23 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати +10 даражагача, Тошкент шаҳрида эса +15 даражагача, қолган ҳудудларда +18...+20 даража оралиғида илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)