Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 4-турнинг яна иккита беллашувига якун ясалди. Аввалроқ, «Обод» — «Қизилқум» ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди.
Дастлабки уч турни мағлубиятсиз якунлаган «Бухоро» клуби «Қўқон—1912» майдонида 3 очкони қўлга киритди. Қўқон шаҳри жамоаси бунга қадар ўз майдонида 2 та учрашув ўтказиб, ҳар иккисида ҳам зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди.
«Бухоро» ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган Олий Лиганинг икки жамоасидан бири бўлиб турибди. Шунингдек, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳам ҳозирча гол ўтказмаган.
Муборакда бўлиб ўтган «Машъал» — «Навбаҳор» ўйинида эса мезбонлар мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритди. Дастлабки икки турни мағлубият билан бошлаган «Машъал», 3-турда ўз тарихида биринчи бор «Бунёдкор» майдонида очко ишлаганди.
4 та турда 8 очко жамғарган «Бухоро» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. 9 апрель ҳолатига кўра клуб «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан олдинга ўтиб олди. «Қўқон—1912» ҳисобида 6, «Машъал»да 4, «Навбаҳор»да 1 очко бор.
Олий Лига 4-тур беллашувлари 9 апрель, шанба
«Қўқон—1912» — «Бухоро» 0:1
Гол: Саломат Қутибоев, 78 (0:1).«Машъал» — «Навбаҳор» 2:1
Гол: Шаҳзод Шайманов, 45 (1:0). Дилшод Жабборов, 70 (1:1). Зафар Тўраев, 76 (2:1).«Обод» — «Қизилқум» 2:2
Голлар: Илҳом Юнусов, 13-пен (0:1). Павел Соломин, 25 (1:1). Шохруз Норхонов, 57 (2:1). Файзулла Қамбаров, 86 (2:2).«Андижон» — «Нефтьчи»«Олмалиқ» — «Металлург»
10 апрель, якшанба«Шўртан» — «Бунёдкор»«Сўғдиёна» — «Локомотив»
11 апрель, душанба«Пахтакор» — «Насаф»
Изоҳ (0)