Таиланд маликаси Маха Чакри Сириндхорн илк бор Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Расмий тадбирлар доирасида Таиланд маликаси Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева билан учрашади», — дейилади Қирғизистон ТИВ хабарида.
Меҳмон Қирғизистон миллий университетида бўлади, бу ерда унга фахрий профессор унвони тақдим этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Конфуций институти фаолияти билан танишув, Айтиев номли тасвирий санъат миллий музейига ташриф ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Малика Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида бўлиб, бу ердаги буддавийлик ёдгорликларини кўздан кечириши ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)