Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров 2005 йил мартида чеченистонлик жангарилар етакчиси Аслан Масхадовни йўқ қилишга экстремистик гуруҳларнинг бошлиқларидан бири Шамиль Басаев имконият яратганини, у атайлаб Масхадовнинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотнинг чиқиб кетишига йўл қўйиб берганини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ўз ўлимидан сал аввалроқ Аслан Масхадов тор доирадаги кишиларга мен билан учрашмоқчи эканлигини айтган. У уларга ўзи танлаган йўлнинг ҳалокатли эканлигини англашини эътироф этган. Буни Басаев эшитган ва Масхадов жойлашган жой ҳақидаги ахборотни тарқатиб юборган. Бу Масхадовнинг ниятларини барбод қилиш мақсадида амалга оширилган», — деди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Масхадов ҳақидаги маълумотларни ўша дамларда «Ичкерия етакчиси» ёнида бўлган гувоҳлар тасдиқлайди.
Масхадов 2005 йил 8 март куни Федерал хавфсизлик хизматининг махсус операцияси чоғида Толстой-Юрт қишлоғида йўқ қилинган.
Изоҳ (0)