Индонезиянинг Бали оролидаги Денпасар шаҳрида эркак хўроз ҳужуми оқибатида вафот этди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Маълум қилинишича, 50 ёшли Ненгах Судана анъанавий Бали хўроз жанги — таженни томоша қилаётган бўлган. Жанг олдидан хўрозларнинг оёқларига ўткир металл “лезвия”лар боғланган. Тўсатдан паррандалардан бири жанг майдонидан чиқиб кетиб, бошқа хўрозга ташланган. Шу пайтда у эркакнинг қорнига бориб урилган.
Оғир тан жароҳати олган эркак зудлик билан шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Балида ҳиндуийлик эътиқодига кўра, хўроз жанги покланиш маросимининг бир қисми ҳисобланади. Унда мағлуб бўлган хўрознинг қони “ёвуз руҳларни ҳайдаш” учун қурбонлик сифатида ишлатилади.
Диний маросимлардан ташқари ўтказиладиган хўроз жанглари Индонезияда қимор ўйини сифатида тақиқланган. Шундай бўлса-да, улар ҳанузгача ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)