• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб Карьера

    Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

    Агата Кристи бадиий адабиёт тарихида асарлари энг кўп нашр этилган ва таржима қилинган ёзувчилардан бири ҳисобланади. У ўз романлари учун илҳомни реал ҳаётдан — ўзи ва танишларининг ҳаётидан олган. Фармацевтикани ўрганганидан заҳарланишни ишончли тарзда тасвирлашни биларди. Бир куни ўзи ҳам деярли жиноят хроникасининг қаҳрамонига айланаёзган ва ҳаётининг катта қисмини Яқин Шарқдаги археологик қазишмаларда ўтказган. Forbes Woman буюк ёзувчи ҳақида ҳикоя қилади.

    Агата Кристи в 1950 году (Фото Hulton Archive / Getty Images)

    Ёлғиз хаёлпараст

    Агата Миллер 1890 йилда Англиянинг Торки шаҳрида бадавлат оилада дунёга келган. У мактабга бормаган, чунки қизнинг таълим-тарбияси билан ота-онаси шуғулланган, шу сабабли унинг деярли дўстлари бўлмаган. Ҳақиқий дўстлар ўрнига Агата хаёлий дўстлар яратиб, ҳикоялар тўқиган ва шеърлар ёзишни машқ қилган. Беш ёшга тўлганда, зерикишдан — катта ака-опаси аллақачон уйдан кетиб, у билан вақт ўтказа олмагани учун — кўп китоб ўқишни бошлаган.

    1901 йил ноябрь ойида Агатанинг отаси вафот этади. Кейинчалик у ўша пайтда болалик даври тугаганини ва катта бўлишга мажбур бўлганини айтади. 1902 йилда онаси уни қизлар мактабига жойлайди. Агата у ерда уч йил таҳсил олади, аммо қаттиқ интизомга мослаша олмайди. 1905—1907 йилларда Парижда ўқийди, бир нечта пансионат ва мактаб-интернатларда таълим олади. У пианинони яхши чаларди, бироқ тортинчоқлиги туфайли мусиқачи бўлиш фикридан воз кечади.

    1910 йилда Агата Англияга қайтиб келганда, онасининг соғлиғи ёмонлашганини пайқайди. Шифокорлардан бири беморга қолган умрини илиқ иқлимда ўтказишни маслаҳат бергач, улар уч ойни Қоҳирада ўтказишга қарор қилишади. У ерда Агата турли зиёфатларда иштирок этиб, кўплаб янги танишлар орттиради ва Англияга қайтгач ҳам алоқаларини сақлаб қолади.

    Қоҳирадан қайтгач, Агата гриппга чалиниб қолади. Онаси унга тўшакда зерикмаслиги учун ёзиши кераклигини айтади. Шундай қилиб, ёш Агатанинг қаламидан чиққан илк ҳикоя “Гўзаллик уйи” дунёга келади. Бу асар 1926 йилда “Орзу уйи” номи остида нашр этилади. Ўша пайтда Агата Қоҳирадан олган таассуротлари таъсирида биринчи романи “Саҳродаги қор”ни ёзади. Асар воқеалари айнан шу шаҳарда кечарди. Бироқ у қўлёзмани юборган барча нашриётлар уни рад этади, китоб чоп этилмайди.

    УБИЙСТВА, АРХЕОЛОГИЯ И ОДИНОЧЕСТВО - Qalam

    Фармацевтика ва ёзувчилик

    1912 йилда Агата бир зиёфатда Қироллик ҳаво кучлари корпусининг зобити билан танишади. Жуфтлик турмуш қурмоқчи бўлиб турганида Биринчи жаҳон уруши бошланади ва Агатанинг қайлиғи Францияга ҳарбий хизматга жўнатилади. Тўй Рождество арафасида бўлиб ўтади, Агата эса Миллер қизлик фамилиясини Кристига алмаштиради.

    Қаллиғи ҳарбий хизматда экан, Агатанинг ўзи 1914 йил октябрдан уруш тугагунга қадар Қизил Хоч шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. 1915 йил майда у касалхона қошидаги дорихонада фармацевтикани ўрганиб, икки йилдан сўнг имтиҳонни муваффақиятли топширади. Кристига таълим берган провизор чўнтагида заҳарли ўсимлик — кураренинг бир бўлагини олиб юрарди. Шу тариқа Кристида заҳарланиш ҳақидаги детектив ғоя пайдо бўлади. Бельгиядан эвакуация қилинган кўплаб аскарлар бўлган шифохонадаги тажрибаси ҳам унга илҳом манбаи бўлади. Натижада 1916 йилда “Стейлздаги сирли ҳодиса” романида илк бор Эркюл Пуаро — белгиялик собиқ полициячи ва кўплаб ватандошлари сингари қочоқ бўлган қаҳрамон пайдо бўлади.

    Агатанинг опаси унинг яхши ҳикоя ёзолмаслигини айтиб, уни масхара қиларди. У қўлёзмасини юборган дастлабки олтита нашриёт уни рад этади. Бироқ еттинчиси Кристи билан яна бешта роман ёзиш учун шартнома тузади. Шундан сўнг хусусий изқувар Эркюл Пуаро Агата Кристининг 33 та романи ва 54 та ҳикоясида персонаж сифатида намоён бўлади. “Стейлздаги сирли ҳодиса” нашр этилгандан кейин, роман Буюк Британиянинг илмий тиббиёт журнали бўлмиш Pharmаcеутиcал Жоурналъда ижобий тақриз олади.

    1919 йилда Кристи оиласи Лондонга кўчиб ўтади ва худди ўша йили уларнинг қизи туғилади. Уч йилдан сўнг Агата Кристининг иккинчи детективи “Сирли рақиб” чоп этилади. Бу романда жиноятни энди икки қаҳрамон: Томми ва Таппенс тергов қиларди. Улар охир-оқибат ўқувчилар орасида Эркюл Пуарога қараганда камроқ шуҳрат қозонди.

    Ёзувчи китоблари учун материал сифатида кўпинча реал ҳаётдаги воқеалардан — ўзининг, шунингдек, дўстлари ва танишларининг ҳаётидан фойдаланарди. Масалан, Кристи “Голф майдонидаги қотиллик” романини эрининг севимли ўйинидан илҳомланиб ёзган. Шу билан бирга, бу спорт тури маълум маънода уларнинг никоҳини бузади: ёзувчининг эри уларникига голф ўйнагани келган оилавий дўсти бўлган аёлни севиб қолади.

    Йўқолиш ва қийинчиликлар

    1926 йил декабрь тунида ёзувчи эри билан жанжаллашгандан сўнг уйдан чиқиб кетади ва бедарак йўқолади. Унинг автомобили эртаси куни уйидан бир неча мил нарида топилади, Кристининг ўзи эса фақат 11 кундан кейин бошқа шаҳардаги меҳмонхонада бошқа исм билан рўйхатдан ўтган ҳолда аниқланади. Меҳмонхонадан уни эри олиб кетмоқчи бўлади, аммо учрашганларида Кристи уни танимайди. Ғойиб бўлиш пайтида газеталар бу янги детективнинг реклама кампанияси ёки романдагидек ўз ўлимини инсценировка қилиб, эрини айбдор қилишга усталик билан уриниш бўлиши мумкин, деган тахминларни илгари суришган. Ўша пайтда эр-хотин муносабатлари жуда кескинлашган эди.

    Буларнинг барчаси ёзувчининг руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиб, у тезда ижобий натижа берган психиатрия даволаниш курсида даволанишга мажбур бўлади. 1927 йилга келиб Агата Кристи ўзининг иккинчи энг машҳур адабий қаҳрамони — мисс Марпл билан ўқувчиларни таништиришга тайёр эди. Мисс Марпл нафақат боғдорчилик ва тўқиш билан шуғулланадиган, балки жиноятларни тергов қиладиган тетик ва жуда синчков кампир эди. У биринчи марта “Сешанба клуби” романида пайдо бўлади. Кейинчалик мисс Марпл яна 12 та роман ва 20 та ҳикоя бош қаҳрамонига айланади.

    1928 йилда Агата эри билан ажрашади. Ўша йили у Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган бастакор ҳаёти ҳақидаги “Паҳлавонлар нони” романини ёзади. Унда детектив унсур йўқ эди ва Кристи ўз исмининг фақат бир жанр билан боғланиб қолганини ҳис қилиб, асарни Мери Вестмакотт тахаллуси остида нашр эттиради. Кристининг алтер эгоси фақат 1946 йилда фош этилади.

    Янги романлар

    Оғир даврдан кейин Агата Кристига янги илҳом манбаи зарур эди. 1928 йил кузида у Бағдоддан эндигина қайтган эр-хотин билан танишади. Янги танишларининг саёҳат ҳақидаги ҳикоялари ёзувчини “Шарқий экспресс” поездига чипта харид қилишга ундайди.

    Яқин Шарқ бўйлаб саёҳат қилаётиб, Агата Кристи Сурияга боради, сўнгра қадимги шумерлар шаҳри Урни қазиш ишларига йўл олади. У ерда археологлар билан танишади. Икки йил ўтгач, 1930 йил февралида янги дўстлари уни яна экспедицияга таклиф қилишади ва уни яна бир инглиз тадқиқотчиси — Макс Maллован билан таништирадилар. У Агата Кристига Ироқнинг энг қизиқарли тарихий жойларини кўрсатади. Бир неча ойдан сўнг, 1930 йил сентябрда ёзувчи ва унинг янги таниши Эдинбургда турмуш қуради.

    Агата Крісті та Макс Маллоуен: детективна історія кохання - Українки

    Шундан кейин Агата Кристининг ҳаёти ўзгариб кетади. У апрелдан сентябргача Англияда яшаб, асар ёзар, қишда эса эри билан Сурия ёки Ироққа қазишмалар учун жўнаб кетарди. Фотограф сифатида таълим олгач, эрининг топилмаларини суратга олиш ва каталоглаштириш билан шуғулланарди. Кристи ҳам эрига ёрдам беришга, ҳам йилига иккита янги детектив асар ёзишга улгурарди. Шарқ муҳити ёзувчини бир қатор романлар яратишга илҳомлантирди: “Шарқий экспрессдаги қотиллик”, “Нил дарёсидаги ўлим”, “Месопотамиядаги қотиллик”, “Ўлим билан учрашув” ва “Бағдод учрашувлари” шулар жумласидан.

    Агата Кристи ва эри Буюк Британиянинг Иккинчи жаҳон урушига киргани ҳақида 1939 йил сентябрда радио орқали хабар топишади. Қазишмаларни тўхтатишга мажбур бўлишади. Кристи яна Торки шифохонасида дорихоначи, кейинчалик эса университет коллежи касалхонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Унинг эри Қоҳирага эскадриля қўмондони этиб юборилади. Эр-хотин уруш тугагач — 1945 йилдагина кўришади. Улар археологик тадқиқотларини давом эттириш имконига эга бўлади. 1946 йилда Агата Кристи ўзининг экспедициялардаги кундалик ҳаёти ҳақида “Қандай яшаётганингни айтиб бер” номли хотираларини нашр эттиради.

    Тириклигидаёқ эътироф этилиши

    Агата Кристи умрининг сўнгги йилларигача фаолиятини давом эттирди. У эри билан 1958 йилгача, яъни у ерда инқилоб содир бўлгунга қадар Ироққа бориб турди — ўша пайтда ёзувчи қарийб 70 ёшда эди. 1974 йилда 80 ёшдан ошганида, у ўзининг сўнгги детективи “Арлекин чой хизмати”ни ёзди. Кристи 1976 йил январида ўз уйида вафот этди.

    Агата Кристи ҳали ҳаётлигидаёқ Британия адабиётининг мумтоз адибига айланди. 1948 йилда унинг ўнта китобининг йиллик адади 100 000 нусхани ташкил этди. 1950 йилда унинг “Қотиллик эълон қилинди” номли 50-китоби 50 000 нусхада чоп этилди. 1956 йилда ёзувчига Британия империясининг иккинчи даражали ордени топширилди, 1971 йилда эса у Damе Cоmmander унвонига сазовор бўлди.

    Бугунги кунда Агата Кристи дунёдаги энг кўп сотиладиган бадиий адабиёт муаллифи ҳисобланади. У, шунингдек, асарлари энг кўп таржима қилинадиган ёзувчилардан бири саналади: ЮНЕСКОнинг таржималар рўйхатида Агата Кристи ҳатто Шекспирни ҳам ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган.

    31 июл, 08:51   Изоҳ (0)   1741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда дунёдаги энг узун чақмоқ қайд этилди

    Дунё | 1 август, 00:10

    Августдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар оширилди. Миқдорлар қанчага етди?

    Ўзбекистон | 31 июл, 23:51

    АҚШда рекорд миқдордаги демократлар Исроилга ҳарбий ёрдамни тақиқлаш учун овоз берди

    Дунё | 31 июл, 23:36

    Ғазодаги болалар суратларидан сўнг Трампнинг Нетаньяхуга нисбатан муносабати ўзгарди — CNN 

    Дунё | 31 июл, 23:02

    Сунъий интеллект шифокорлар эътиборсиз қолдирган кўкрак саратони ҳолатларининг 30 фоизини аниқлади

    Дунё | 31 июл, 22:05

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.