Франциянинг «Марсель» футбол клуби машғулотлар базаси яқинида иккита қўлбола бомба портлатиб юборилди. Бу вақтда футболчилар машғулотларни ўтказаётган эди, деб хабар беради «Спорт-Экспресс».
Тахминларга кўра, портлашлар клуб мухлислари томонидан амалга оширилган бўлиб, улар шу орқали «Марсель» раҳбариятининг бош мураббий Мичел билан шартномани узайтириши мумкинлигига норозилик билдирган.
«Марсель» клуби хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, портлашдан сўнг икки нафар номаълум шахс скутерларда база ҳудудини тарк этди.
Портлашни содир этганлар, шунингдек, «Марсель» президенти Венсан Лябрюн ва клуб раҳбари Маргарита Луи-Дрейфус номига жамоани тарк этишга чақирувчи хабарнома ҳам ташлаб кетган.
Изоҳ (0)