Сурияда ҳалок бўлган россиялик еттинчи ҳарбий бўлганлиги билдирилган Вадим Тумаков Ички қўшинларда 12 йил аввал хизмат қилган. Бу ҳақда Россия ИИВ Ички қўшинлар матбуот бюроси раҳбари Василий Панченков маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Панченковнинг билдиришича, Тумаков 2002—2004 йилларда армияга чақирилган ва «Витязь» махсус бўлинмаси моддий таъминот гуруҳида хизмат қилган. Хизматни ўтаб бўлгач, армия сафидан бўшатилган.
Матбуот бюроси раҳбари Ички қўшинлар қонун бўйича «фақат мамлакат ичидаги вазифаларни бажариши» ҳақида эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)