Хонанда Лола (Йўлдошева) собиқ турмуш ўртоғининг яна уйлангани ҳақидаги хабарга болалари қандай муносабат билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Фарзандларим анча улғайиб қолган, ҳамма нарсани ўзи тушуниб етадиган ёшда. Шунинг учун ҳаётимиздаги бу ўзгаришларни улардан яширмадик. Улар ҳам, ўз навбатида, буни тўғри қабул қилишди», — деди хонанда.
«Йўқ, болаларим бундан хафа бўлишмади. Ҳатто тўйдан бир ҳафта ўтгач, дам олиш кунларини ўтказиш учун дадасининг уйига боришди», — дейди Лола.
«Болаларим собиқ турмуш ўртоғимнинг рафиқасига ‘опажон’ деб мурожаат этишяпти. Унинг ҳам болаларга муносабати яхши. Она сифатида мен ҳам бундан хурсандман», — дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)