Касалликни шундай даври бўладики, на дори-дармон ва на жарроҳлик амалиёти ёрдам беролади. Афсуски, бундай ҳолатда беморларда узоқ муддатли, чидаб бўлмас даражадаги кучли оғриқлар кузатилади. Беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, яқинларига маънавий далда бериш учун бутун дунёда паллиатив ёрдам кўрсатиш ривожланиб бормоқда. Олий тоифали анестезиолог-реаниматолог, тиббиёт фанлари доктори Ўткир Ҳошимов паллиатив ёрдам ва уни Ўзбекистондаги ҳолати юзасидан “Дарё”га изоҳ берди.
-Vde8Fwxh.avif)
Паллиатив ёрдам нима?
Паллиатив ёрдам – инкор этиб бўлмайдиган ва даволаб бўлмайдиган касалликлар билан оғриган беморларга кўрсатиладиган тиббий, психо-ижтимоий ва маънавий ёрдам туридир. Бу ёрдам беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва оғриқ ҳамда бошқа симптомларни енгиллаштиришга қаратилган.
Онкологик беморларда паллиатив ёрдамнинг аҳамияти
Оғриқни бошқариш: ўрта ва оғир даражадаги оғриқлар морфин ва бошқа опиоидлар ёрдамида назорат қилинади.
Нафас қисилиши, ҳажмли шишлар, метастаз симптомлари каби ҳолатлар билан курашиш.

Психологик ва эмоционал қўллаб-қувватлаш: депрессия, қўрқув ва стресс ҳолатлари билан ишлаш.
Оилавий ёрдам: бемор қариндошларини ҳам руҳий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.
Паллиатив ёрдамнинг асосий принциплари:
- ҳаётни тасдиқлаш ва ўлимни табиий жараён сифатида қабул қилиш;
- беморнинг оғриғини ва бошқа қийин симптомларини енгиллаштириш;
- психологик ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
- касалликнинг сўнгги босқичида бемор ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш.
Қайси босқичда паллиатив ёрдам бошланади?
Паллиатив ёрдам касалликнинг охирги босқичигача кутилмасдан, касаллик аниқлангандан бошлаб кўрсатилиши мумкин. Бу вақтда ҳам даволовчи терапия, ҳам паллиатив ёрдам биргаликда қўлланилади.

Ўзбекистонда паллиатив ёрдам ҳолати
Охирги йилларда Ўзбекистонда паллиатив ёрдам тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамизда айрим онкология марказлари ва ҳоспислар паллиатив хизматларни таклиф қилмоқда. Лекин ҳали ҳам тўлиқ қамраб олиш ва жамоатчилик хабардорлигини ошириш талаб этилади.
Хулоса
Онкологик беморларда паллиатив ёрдам нафақат оғриқни камайтириш, балки уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, инсон қадрини сақлаш ва беморни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим йўналишидир. Бу масъуллардан мазкур соҳага янада жиддий ва даврий ёндашувни талаб қилади.
Изоҳ (0)