Бирлашган Араб Амирликлари тарихида илк бор сунъий интеллект ёрдамида виртуал амирлик оиласи яратилди. Бу ҳақда Тҳе National News хабар берди.

Янги виртуал оила ҳукуматнинг рақамли ташаббуслари элчиси бўлади. У аҳолига онлайн хизматларнинг имкониятларини содда ва тушунарли тарзда тушунтиради. Виртуал оила аъзолари ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар ва видеолар орқали оммага кўриниш беради.
Оиланинг илк аъзоси — миллий кийимдаги кичкина қизалоқ бўлди. Унинг тақдимоти 1 август куни ўтказилган. Қисқа видеороликда у боғда табассум билан ўйнаётган ҳолатда тасвирланган. Жамоатчиликни лойиҳага жалб этиш мақсадида фуқароларга қизалоққа учта исмдан бирини танлаш имконияти берилган: Дубай, Мира ва Латифа.
Яқин орада оиланинг бошқа аъзолари — ота, она ва ака ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Улар анъанавий амирлик оиласининг тўлиқ рақамли қиёфасини яратишга хизмат қилади.
Маълумот учун, 2023 йилда Кувайтда ҳам виртуал янгиликлар бошловчиси тақдим этилган эди. У Федҳа номи билан Kuwait News платформасининг юзига айланган. Ҳозирда Дубай сунъий интеллектни жорий этиш тайёргарлиги бўйича дунёдаги етакчи бешта шаҳар қаторига киради. У ҳатто АҚШнинг технологик маркази Сан Францискони ортда қолдирган. Етакчи ўнталикдан Сеул, Пекин, Гонконг, Токио ва Абу Даби ҳам жой олган.
Изоҳ (0)