Хонанда ва актёр Жўрабек бугун, 1 апрель куни ўғил фарзандли бўлди. Журналист Феруз Муҳаммад табриклаш мақсадида Жўрабек билан боғланди.
«Табриклардан жуда хурсандман. Катта раҳмат! Фарзандим бугун, 1 апрель куни соат 12:30 да дунёга келди», — дейди хонанда.
«Исмини ўзим, яхши ният билан Азиз Али Амирхон деб қўйдим», — дея қўшимча қилди хонанда. Хабар беришларича, чақалоқ ва онанинг аҳволи яхши.
Изоҳ (0)