Алишер Узоқов яқинда янгидан очган Instagram саҳифасига фаоллик билан суратлар жойлаб бормоқда. Бугун, 1 апрель куни қолдирган постида актёр «1 апрель бўлишига қарамай, бор ҳақиқатни айтди».
«Одамлар, 1 апрель бўлишига қарамай, сизга бор ҳақиқатни айтмоқчиман. Сиз билан кўришмаганимга анча бўлди. Мен ҳақимда ҳар хил гаплар тарқалди. Ўчирилган Instagram саҳифамни яна очишимга тўғри келди. Менга машҳурлик керак эмас. Менинг ҳаётимда муҳимроқ нарсалар бор. Инсонни камситиш осон. Уни қайтариш қийин, иложи йўқ!» — деб ёзди актёр ва мухлисларини самимий бўлишга чақирди.
«Менинг каллигим ёки ‘ўлганим’ ва яна ‘бошқа миш-мишлар’ сизларни ‘руҳлантирар’ балки. Лекин айтиб қўяй, мен буларни бир тийинга ҳам олмайман. Овора бўлманг! Мени тўғри тушунганлар учун эса зўр, яхши ва сизларни руҳингизни кўтарадиган кинолар қилиб беришга ваъда бераман! Худо хоҳласа!» — дея ўз изҳорига якун ясади Алишер Узоқов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актёр Instagram’да рўйхатдан ўтиб, у орқали мухлисларига соғ-омонлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)