18—26 апрель кунлари Тошкентдаги Bonum Factum галереясида афсонавий ўзбек хонандаси Ботир Зокировнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Юбилей тадбирларини Ботир Зокировнинг ўғли — Баҳодир Зокировнинг «Meрос» шахсий кўргазмаси очади. Очилиш маросимида унинг қўшиқлари «Караван» гуруҳи ижросида янграйди.
21 апрелда «Сато» гуруҳи иштирокида мусиқий кеча ўтказилади, унда режиссёр Баҳодир Зокировнинг «Тўлқинча» фильмидаги мусиқий оҳанглар ижро этилади, 24 апрелда эса Марат Шунқор гуруҳининг мусиқий кечаси бўлиб ўтади.
26 апрелга режалаштирилган хотира кечасида Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов раҳбарлигидаги Ботир Зокиров номли этножаз оркестри қатнашади, шунингдек, Баҳодир Зокиров режиссёрлик қилган «Ботир Зокиров» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)