Россиянинг Пермь ўлкасидаги MusicAeterna оркестри созандалари йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автоҳалокат Пермь—Екатеринбург трассасининг 307-километрида содир бўлди. Созандаларнинг Peugeot 308 автомобилига келиб урилган Volkswagen Jetta ҳайдовчиси маст бўлгани аниқланди.
Peugeot’ни бошқараётган валторначи Владимир Гаркуша ҳалок бўлди, унинг ҳамроҳи, виолончель устаси Анна Морозова касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Изоҳ (0)