• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Исроилнинг хавфсизлик соҳасида фаолият юритган 600 га яқин собиқ амалдори, жумладан Моссад ва Шин Бет ташкилотлари, армия ҳамда дипломатик корпуснинг собиқ раҳбарлари АҚШ президенти Дональд Трампга мурожаат қилиб, Ғазодаги урушни тўхтатиш учун Исроил ҳукуматига босим ўтказишни сўради. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Ушбу мурожаат Ғазода уруш тўхтамаётгани, сулҳ бўйича билвосита музокаралар тўхтаб қолгани ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳарбий ҳаракатларни кенгайтиришга уринаётгани фонида эълон қилинди.

    “Муҳим стратегик мақсадлар аллақачон амалга оширилди, ҲАМАС эндиликда Исроил учун стратегик таҳдид эмас. Исроилликларнинг катта қисмида сизга нисбатан ишонч мавжуд, бу эса Нетаньяхуни урушни тугатишга ундашингизда муҳим омил бўлиши мумкин. Ғазодаги урушни тўхтатинг. Олдин бундай иш Ливанда ҳам қилинганди. Энди навбат Ғазога”, дейилади мурожаатда.

    Мурожаатчилар орасида собиқ амалдорлар, жумладан бош вазир Эҳуд Барак, мудофаа вазири Моше Яъалон, Моссад ташкилоти раҳбари Тамир Пардо ва Шин Бет раҳбари Ами Аялон бор. Хусусан, Аялон мурожаатда шундай деган:

    “Бу аввал адолатли уруш эди. Барча ҳарбий мақсадлар амалга оширилгач, уруш ўз маъносини йўқотди”.

    Собиқ расмийларнинг Трампга мурожаати гаровдаги икки исроиллик ҳарбийнинг ҳолсиз ва озиб кетган ҳолдаги видеоси эълон қилинганидан сўнг юзага келган. Бу тасвирлар Исроил ва Ғарб етакчилари томонидан кескин танқид қилинмоқда. Бироқ Нетаньяху гаровдагиларни “ҲАМАСнинг ҳарбий йўл билан тор-мор этилиши” орқали озод қилиш ниятида эканини билдирган.

    Моссад (המוסד) – 1949 йилда асос солинган Исроил ташқи разведка хизмати. Унинг вазифаси қуйидагилардан иборат бўлган: Исроилдан ташқарида разведка ишлари олиб бориш; терроризмга қарши кураш; душман давлатларда махфий операциялар ўтказиш; қочқин яҳудийларни олиб келиш ва ядро қуроллари ҳамда ҳарбий таҳдидларни кузатиш.

    Шин Бет / Шабак (שב״כ) – 1949 йилда асос солинган Исроил ички хавфсизлик хизмати. Унинг вазифаси қуйидагилардан иборат бўлган: Исроил ичидаги террорчиликка қарши кураш; контрразведка (жосусликка қарши кураш); Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги хавфсизликни таъминлаш; ҳукумат амалдорларини ҳимоя қилиш ҳамда яширин экстремистик гуруҳларга қарши иш олиб бориш.

    Маълумот учун, Ғазо секторидаги уруш 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроил жанубига ҳужуми ортидан бошланган. Яҳудий расмийларига кўра, ҳодиса оқибатида Исроил томонидан 1 200 киши ҳалок бўлган, 251 киши гаровга олинган. ҲАМАС бошқарувидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш бошланганидан буён бугунгача анклавда 60 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган. Ҳозирда, қамал оқибатида ҳудудда очарчилик авж олмоқда. Расмийларга кўра, 180 киши, жумладан 93 нафар бола, етарли озиқ-овқат йўқлигидан юзага келган очарчилик сабаб вафот этган. 

    4 август, 17:00   Изоҳ (0)   759
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#исроил#собиқ амалдор#Ғазо#Трамп#Нетаньяху

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50

    “Европанинг Фаластинни тан олиши АҚШ билан мулоқотни қийинлаштиради” — WSJ

    Дунё | 4 август, 18:40

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.