Ҳукмрон коммунистик партиянинг январь ойида бўлиб ўтган съездида давлат раҳбарлигига тавсия этилган генерал Чан Дай Куанг 2 апрель, шанба куни Миллий мажлис (парламент) сессиясида Вьетнамнинг янги президенти этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур лавозимга тайинлангунча 60 ёшли генерал жамоат хавфсизлиги вазирлигини бошқарган. Унинг номзодини депутатларнинг 91 фоизи маъқуллади.
Давлат раҳбари лавозимида Чан Дай Куанг Вьетнамни 2011 йилдан бери бошқариб келган 67 ёшли Чионг Тан Шангни алмаштирди. У келгуси ҳафтада парламентга ҳукумат раҳбарлигига номзодини тақдим этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)