«Янстронг» транспорт компанияси Украинада юк машинасидан қочган фил ҳақидаги янгилик 1 апрель ҳазили эканлигини тан олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
«Компаниямиз ва ушбу янгиликка бўлган қизиқишингиз учун миннатдормиз. Маркиз лақабли фил ҳақидаги қайғули ҳикояга бефарқ бўлмаганингиз учун раҳмат. Тўғриси, биринчи апрель ҳазилимиз бунчалик қизиқишга сабаб бўлишини кутмагандик. Сизларнинг вақтингизни чоғ қилолдик, деган умиддамиз», — дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венгриядан Беларусга келтирилаётган цирк фили Украинада юк машинасидан ўрмонга қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)