Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғида жанговар ҳаракатлар бошлангани ҳақидаги хабарлардан чуқур ташвишда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Путин можаро тарафларини зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва қурбонлар бўлмаслиги учун ўзларини тийишга чақиради. У вазият яна қуролли қарама-қаршиликка борганидан афсусда. Чунки кейинги пайтда ҳам уч томонлама (Россия, Арманистон, Озарбайжон), ҳам халқаро форматда (ЕХҲТнинг Россия, Франция ва АҚШ вакилларидан иборат Минск гуруҳи) можарони тартибга солишга қаратилган бир қатор ҳаракатлар амалга оширилганди», — дея таъкидлаган Песков.
Можаро томонлари туташув чизиғида сулҳ бузилганида бир-бирини айбламоқда. Жумладан, Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжон армияси ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар кетаётганлигини маълум қилган бўлса, Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларини туташув чизиғидаги аҳоли пунктларига артиллерия зарбалари беришда айблаган.
Изоҳ (0)