Хитойнинг Гуандун вилоятида Эль-Ниньо оқими келтириб чиқарган тошқинлар туфайли 8 минг киши эвакуация қилинди. Шунингдек, табиий офат туфайли 150 минг киши жабрланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу йил Янцзи дарёси бўйлаб Эль-Ниньо сезиларли даражада кучайиши туфайли фавқулодда вазиятлар юзага келиши эҳтимоли юқори. Мамлакатнинг қатор минтақаларида май ойида рекорд даражадаги ёғинлар кутилмоқда, бу эса кучли тошқинларга олиб келиши мумкин», — дея таъкидлаган Хитой сув хўжалиги вазири Лю Нин.
Изоҳ (0)