Барак Обама КХДР томонидан таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун Япония ва Жанубий Кореяга АҚШ ядро қуролини бериш ҳақидаги таклифни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Буни фақат ташқи сиёсат, Корея ярим ороли, умуман, дунё ҳақида ҳеч нарса билмайдиган кишигина таклиф этиши мумкин», — дея таъкидлаган Обама ядро хавфсизлиги саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
Давлат раҳбари республикачилар ўртасида сайловолди пойгасида етакчилик қилаётган миллиардер Дональд Трампнинг Жанубий Корея ва Япония хавфсизлиги учун куч ва маблағ сарфлаш ўрнига уларга ядро қуроли бериш ҳақидаги сўзларини шу тариқа шарҳлади. Унинг номини айтмаган ҳолда Обама Қўшма Штатлардаги олий давлат лавозимига даъвогарлик қилаётган инсон бундай масъулиятсиз фикрларни билдирмаслиги кераклигига ишора қилиб ўтди.
Изоҳ (0)