Индонезияда тимсоҳ россиялик сайёҳни ғажиб ташлади, дея хабар бермоқда «РБК» Россиянинг Индонезиядаги элчихонаси вакили Николай Карапетянга таяниб.
Унинг айтишича, россияликнинг жасади Ғарбий Папуа провинциясида топилган. Провинция ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари элчихонага тимсоҳ ғажиб ташлаган россиялик сайёҳнинг жасади топилганини маълум қилган. Айни пайтда муассаса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.
Маҳаллий қидирув-қутқарув операцияси раҳбари сўзларига кўра, сайёҳ акваланг билан сузаётиб ҳалок бўлган. Россияликни денгиз тимсоҳи ўлдиргани тахмин қилинмоқда. «Унинг чап қўли узиб олинган, сонида эса яра очилиб турган эди», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)