Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги Гулшани Иқбол боғи болалар майдонидаги портлаш қурбонлари сони 74 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Dawn нашрининг маълум қилишича, портлаш натижасида олинган жароҳатлар туфайли 17 ва 18 ёшдаги икки нафар ўсмир Лаҳордаги касалхоналарнинг бирида ҳаётдан кўз юмган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 72 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Изоҳ (0)