Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг Вашингтонда 31 март—1 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этишдан бош тортишини дастлабки тайёргарлик чоғида мазкур мавзу бўйича ўзаро алоқаларнинг танқислиги билан изоҳлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Ядро хавфсизлиги мавзуси ўта долзарб, шу билан бирга, Москва ушбу йўналишдаги масалаларнинг кўриб чиқилиши умумий ва ўзаро уринишлар, дастлабки жараёнда манфаатлар ва қарашларнинг инобатга олинишини англатади, деб ҳисоблайди. Саммит мавзуси ва кун тартибидаги масалаларни олдиндан кўриб чиқиш чоғида ўзаро боғлиқликни сезмадик. Шу сабабли Россия томони мазкур анжуманда иштирок этмасликни маъқул кўрди», — дея таъкидлаган Песков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти маслаҳатчиси Бен Родс Россиянинг Вашингтондаги ядро хавфсизлиги бўйича саммитда қатнашмаслик ҳақидаги қарорини «ўзини яккалаб қўйиш» деб атаганди.
Изоҳ (0)