Кипр суди EgyptAir авиакомпаниясининг A320 лайнерини олиб қочган шахсни 8 кун ҳибсда қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
59 ёшли Сайфиддин Муҳаммад Мустафо 30 март, чоршанба куни судга олиб келинди. Унга ҳаво транспорт кемасини олиб қочганлик, одамларни ўғирлаш, аксилтеррор қонунчиликка зид хавфли ҳаракатларга қўл урганлик айблари қўйилиши мумкин.
Хабар беришларича, унинг ўзи судда қилмишларига изоҳ бермаган.
Кипр расмийлари Мустафони руҳий беқарор шахс сифатида таърифлаб, мазкур ҳодисанинг террорчиликка алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Уни бу ҳаракатга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум.
Полиция вакилларининг маълум қилишича, Мустафо: «24 йил давомида хотини ва болаларини кўрмаган, бунинг учун Миср расмийларидан рухсат ололмаган кишидан яна нимани кутиш мумкин?», — деган.
Изоҳ (0)