29 март, сешанба куни Канаданинг Квебек вилоятидаги Авлиё Лаврентий бўғозида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Хусусий фойдаланишда бўлган ҳаво кемаси Авр-О-Мезон ороли яқинидаги аэродромга қўнаётганда ҳалокатга учраган. Reuters манбаларига кўра, самолёт бортида бўлган етти кишининг (олти йўловчи ва бир учувчи) барчаси нобуд бўлган.
Изоҳ (0)