Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев фармонига кўра, Ерик Утембаев Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайтида маълум қилинган.
Ерик Утембаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қозоғистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келган.
Изоҳ (0)