Украина Олий Радаси мамлакат бош прокурори Виктор Шокинни истеъфога чиқаришга рухсат берди. Бу ҳақдаги қарор учун 289 нафар депутат овоз берди. Шокиннинг истеъфоси бўйича якуний қарорни Пётр Порошенко қабул қилади, дея хабар беради Meduza.
Шокин истеъфо бериш ниятида эканлиги февраль ойида маълум бўлди. Украина президенти Пётр Порошенко унинг раҳбарлигида Бош прокуратура жамият ишончини қозонолмаганини билдирганди.
Шокин мазкур лавозимда бир йилдан ошиқроқ ишлаганди.
Изоҳ (0)