Исроил қирувчилари мамлакат ҳудудига Мисрнинг гаровга олинган авиалайнери бостириб кириши эҳтимоли юзасидан тревога бўйича сафарбар этилди. Бу ҳақда маҳаллий телевидениенинг Иккинчи канали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Исроилнинг жанговар самолётлари гаровга олинган лайнер мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашишга уринмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун жалб қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Мисрда номаълум шахслар А-320 йўловчи самолётини гаровга олгани маълум бўлди. Самолёт Искандариядан Қоҳирага рейсни амалга ошираётган эди. Бир муддатдан сўнг лайнер Кипрнинг Ларнака шаҳри аэропортига қўнди.
Кейинроқ Мисрда гаровга олинган, Egypt Air компаниясига тегишли самолёт бортида ўн нафар АҚШ фуқароси ҳамда британиялик саккиз нафар йўловчи борлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)