Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вашингтонда бўлиб ўтадиган ядро хавфсизлиги бўйича саммитда АҚШ раҳбари Барак Обама билан музокаралар ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Эрдўғоннинг айтишича, икки етакчининг учрашуви давомийлиги ва кун тартиби вазиятга қараб белгиланади. Туркия президенти бошқа икки томонлама музокараларни ўтказишини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни The Wall Street Journal Обама Вашингтонда Эрдўғон билан учрашишдан бош тортгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)