Roubaix Lille Metropole жамоаси аъзоси бўлган бельгияик велопойгачи Даан Майнгер Корсикадаги халқаро пойгада инфарктни бошидан кечирганидан сўнг касалхонада вафот этди, деб ёзади «ТАСС» велопойгачининг жамоаси томонидан Facebook’да эълон қилинган хабарга таяниб.
26 март, шанба куни Порто-Веккьода ўтказилган пойгаларнинг биринчи босқичи чоғида 30 км масофани босиб ўтганидан сўнг, 22 ёшли спортчининг мазаси қочиб қолди. Дастлаб унга тез ёрдам машинасида ёрдам кўрсатмоқчи бўлишди, аммо юрак хуружи туфайли, у вертолётда зудлик билан Аяччодаги касалхонага етказилди.
Кейинроқ спортчи инфарктни бошидан кечиргани маълум бўлган, 27 март куни эса у комада ётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)