Бирлашган Араб Амирликларининг Ажман шаҳридаги иккита осмонўпар бинода ёнғин юзага келди, дея хабар бермоқда Meduza. Бу бир йилдан камроқ вақт ичидаги учинчи шундай ҳолатдир.
Ёнғин 12 та бинони ўз ичига олиб, 3 мингтага яқин хонадондан ташкил топган Ajman One турар-жой мажмуасида содир бўлди. Аланга бир бинодан иккинчисига ўтди.
Осмонўпар биноларда истиқомат қилувчилар эвакуация қилинди. Баъзиларда кичик жароҳатлар ва нафас олиш билан боғлиқ муаммолар қайд этилди.
Нашр эслатишича, 2015 йил 21 февраль ва 31 декабрда Дубайдаги осмонўпар биноларда ёнғин чиққан эди.
Изоҳ (0)