Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтган суткалар мобайнида Исломобод марказидаги намойишнинг 700 дан ортиқ иштирокчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Geo TV телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳибсга олинганларга нисбатан жамоат тартибини бузиш, вандализм (намойишчилар шаҳарнинг транспорт ва коммунал инфратузилмасига жиддий зарар етказган), шунингдек, рухсат берилмаган намойишни ташкил этиш юзасидан айблов эълон қилинган.
27 март, якшанба куни кечқурун Равалпинди шаҳридан етиб келган ўн мингга яқин намойишчи Исломободнинг «қизил» (ҳукумат) ҳудудига киришга эришган эди. Шундан кейин улар полиция, чегара, ички ишлар ва қуруқликдаги қўшинлар бўлинмалари ёрдамида тарқатиб юборилган.
Намойишнинг ташкилотчиси «Сунни теҳрик» радикал ҳаракати бўлиб, норозилик учун собиқ полициячи Мумтаз Қадрийнинг қатл этилиши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)