Мисрнинг Egypt Air компаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олган Иброҳим Самаҳа АҚШнинг Атланта шаҳридаги университет профессори эканлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ал-Аҳрам» газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Самаҳа АҚШ фуқаролигига эга. У шифокор-ветеринар дипломи соҳиби бўлиб, Мисрнинг Искандария вилоятида яшаб келган.
Ларнака аэропортида туширилган, Миср телевидениесида кўрсатилган дастлабки кадрлардан маълум бўлишича, Самаҳа тахминан 50 ёш атрофидаги эркакдир. У Бурж ал-Араб (Искандария)–Қоҳира рейси йўловчиси сифатида рўйхатга олинган бўлиб, 38K жойида ўтирган.
Самолёт ҳавога кўтарилгач, Самаҳа экипажга ёзма хабар йўллаб, самолёт бортида бомба борлигини айтган ва Туркияга учишни талаб қилган. Аммо ёқилғи камлиги боис ҳаво кемаси Кипрнинг Ларнака шаҳрига қўнган.
Айни пайтда барча йўловчилар озод қилинди. Самолёт бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар ҳозирча тасдиқланмади.
Изоҳ (0)