Шимолий Корея ҳарбийлари қуролсизлантирилган ҳудуднинг ғарбий қисмида учувчисиз ҳаво қурилмаларидан бот-бот фойдаланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Yonhap маълумотларига кўра, Жанубий Корея томони ҳар куни КХДРнинг 7-8 дрони парвозини қайд этади ва улар асосан қурилмаларни учириш ҳамда қўндириш синовларидан иборат бўлади. Сеулнинг таъкидлашича, мазкур дронлар ҳарбийларни чалғитиш ёки фронтнинг ғарбий қисмига эътибор қаратиб, бошқа ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун тўсатдан Жанубий Кореяга учирилиши мумкин.
КХДР разведка ва зарба бериш учун мўлжалланган тахминан 300 та учувчисиз ҳаво қурилмасига эга, уларнинг айримлари Хитойда ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)