Ироқ пойтахти Бағдод марказида 29 март, сешанба куни эрталаб портлаш содир бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Reuters маҳаллий ОАВларга таяниб хабар беришича, натижада камида бир киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши жабрланган.
Полициядаги манбалар маълум қилишича, портлаш Баб Шаржи тижорат туманида юз берган, яқин орада ишчилар гуруҳи бўлган.
Портлаш сабабларига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)