Бельгия полицияси Брюсселдаги терактларга алоқадорликда гумон қилинган мустақил журналист Фейсал Шеффуни қўйиб юборди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мамлакат федерал прокурорининг билдиришича, журналист ҳибсга олинишига олиб келган далиллар ўз тасдиғини топмаган. Шеффу қўлга олинганидан сўнг полиция унинг уйида тинтув ўтказган, бироқ қурол ёки портловчи моддалар топмаганди.
Журналист 25 март, жума куни ҳибсга олинган, эртасига эса унга нисбатан террорчилик гуруҳида иштирок этганлик, терактлар, қотилликлар содир этиш айбловлари илгари сурилганди.
Изоҳ (0)