АҚШ адлия департаменти Apple корпорациясига қарши сан-бернардинолик террорчининг телефонини бузиб очиш ҳақидаги иш бўйича берилган даъвони қайтариб олмоқчи, деб ёзади «Газета.ru» USA Today’га таяниб.
Масала билан таниш бўлган амалдор айтишича, мутахассислар бошқача усул билан, маълумотларни ўчирмасдан туриб қурилмага киришга муваффақ бўлган.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, ҳукумат Apple ёрдамига «энди муҳтож эмас». Компаниянинг ўзида ушбу маълумот юзасидан изоҳ беришмади.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни АҚШ суди Apple корпорацияси Федерал қидирув бюроси ходимларига «Сан-Бернардино мергани»нинг телефонини бузиб, ундаги маълумотларни олишда ёрдам бериши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилди. Корпорация раҳбари Тим Кук бунга жавобан суд қарорига расмий эътироз билдирилишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)